8:33 | 07.12.24
Шавкат Мирзиёев Бўстонлиқ туманида янги туристик мажмуа қурилиши, кичик ГЭС фаолияти танишиб, «Тошкент—Хўжакент» йўналишида янги электропоезд қатнови йўлга қўйилгани назорат қилди.
14 гектар майдонда қурилаётган «Ugam River» туристик мажмуаси йилига 200 минг сайёҳга хизмат кўрсатиш қувватига эга.
Мажмуада:
Бу лойиҳа Бўстонлиқнинг туризм салоҳиятини ошириш ва иш ўринлари яратишни кўзлайди.
Қуввати 1,48 мегаватт бўлган «Угам-1» кичик ГЭС йилига 11,8 миллион киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқаради. Бу Чорбоғ, Хумсон ва Угам маҳаллаларидаги 5 минг хонадон ҳамда туризм объектларини энергия билан таъминлайди.
Шунингдек, «Тошкент—Хўжакент» йўналишида замонавий электропоезд қатнови бошланди. Поезд соатига 120 км тезликда ҳаракатланиб, кунига уч марта қатнайди. 586 ўринли вагонлар кондиционерлар, Wi-Fi ва бошқа замонавий қулайликлар билан жиҳозланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: