19:15 | 26.02.24

                       

Божхоначилар 100 дона психотроп дори воситасини Ўзбекистонга олиб кираётган «автобусчи»ни ушлади

Давлат божхона қўмитаси ходимлари 100 дона психотроп дори воситасини Ўзбекистонга ноқонуний олиб кираётган автобус ҳайдовчисини қўлга олди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган «Vanhool» русумли йўловчи ташувчи автобус божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Текширув натижасида, автобус ҳайдовчиси ўриндиғининг пастки қисмида жами 100 дона «Феназепам» номли психотроп дори воситалари Ўзбекистонга яширинча олиб кирилаётганлиги фош этилди.

Аввалроқ Махсус тадбирларда психотроп дориларни тарқатиб келаётган икки нафар «закладчик» аёл қўлга олингани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: