12:58 | 21.05.24

                       

Бухорода тўй кортежи иштирокчилари жаримага тортилди

Бухорода тўй кортежи иштирокчиларига чора кўрилди. Машиналари жарима майдонига жойлаштирилган (видео).

Бухоро вилояти ИИБ Ғиждувон туманида автомобиль йўлини тўсиб қўйиб, бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига халақит берган тўй кортежи иштирокчилари юзасидан маълумот берди.

Ижтимоий тармоқларда 11 май куни Ғиждувон туманида тўй кортежини ташкил қилган бир гуруҳ ёшлар автомобиль йўлини тўсиб қўйгани тасвирланган видео тарқалди. Вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган ва қоидабузар ҳайдовчиларга чора кўрилган.

Қайд этилишича, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан ушбу тўй кортежида иштирок этган барча транспорт воситалари топилган ва улар жарима майдонига жойлаштирилган. Ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: