13:00 | 07.12.23

                       

Бухородаги «тозалаш» ишларида 38 нафар криминоген ишлар вакиллари қўлга олинди — фото

«Долзарб 40 кунлик» доирасида уларда саккизта гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари ва иккита ноқонуний ов қуроли борлиги аниқланган.

Бухоро вилоятида олиб борилаётган «Долзарб 40 кунлик» профилактик тадбирларида содир этилиб фош этилмасдан қолган 22 та жиноятлар фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 31 нафар шахс ушланди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ
Фото: Бухоро вилояти ИИБ

Вилоят ИИБга кўра, уларда битта одам ўғирлаш ва босқинчилик, саккизта гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, иккита ноқонуний ов қуроли сақлаш ҳамда 9 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланган.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ

Ушбу жиноятларда гумон қилинувчи шахсларга нисбатан Жиноят кодекснинг 137, 164, 168, 276, 251 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, беш нафарига қамоққа олиш ҳамда 15 нафарига бошқа турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ

Бундан ташқари, рейд тадбирлари давомида 98 нафар шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилиб, криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахслар маъмурий қамоққа олинди.

Аввалроқ, Тошкент вилоятида 34 нафар жиноий гуруҳ аъзолари ушланганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: