13:10 | 08.07.21

                       

Данияда дунёдаги энг баланд қум қалъаси қурилди — видео

У Гиннес рекордлари рўйхатига киритилди

Данияда баландлиги 21,16 метр бўлган дунёдаги энг баланд қум қалъаси қурилди. Бу ҳақда «The Guardian» хабар берди.

Фото: «Spiegel»

Маълум қилинишича, қалъа қурилишида деярли 5 минг тонна қум ишлатилган ва иншоот қишда ушлаб турилиши учун ингичка махсус елим қатлам билан ўралган. Ҳайкалтарошлар бинонинг қулаб кетмаслигини ҳам инобатга олиб, уни учбурчак шаклда қурган.

Таъкидланишича, мазкур лойиҳада дунёдаги 30 нафар энг истеъдодли ҳайкалтарошлар голландиялик уста Уилфред Стижер раҳбарлигида қатнашган. Улар қалъа деворларини миноралар ва нақшлар билан безаган. Иншоот Германияда 2019 йилда қурилган 17,66 метрлик қалъа рекордини янгилаб, Гиннес рекордига киритилган.

Аввалроқ Хитойда дунёдаги энг баланд меҳмонхона очилганди. Шунингдек, Словакияда илк бор учар машина шаҳарлараро парвоз қилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: