15:59 | 21.05.24
Davr Bank янги мобил илова «Davr Mobile 2.0»ни тақдим этади.
Бизнинг янги иловамиз, фойдаланувчиларимизнинг банк тажрибасини қулайлик ва хавфсизлик жиҳатидан янги даражага кўтариш учун яратилган.
Янги илова нима учун ишлаб чиқилди?
Мижозларимиз қолдирган шарҳларига қулоқ тутиб, тушундикки, Davr Mobile янгиланишга муҳтож. Шу сабабдан, фойдаланувчилар учун янада осонроқ, кўпроқ функцияларни таклиф қиладиган ва максимал даражада хавфсизликни таъминлайдиган илова яратишга қарор қилдик.
Davr Mobile 2.0 иловаси нималарга қодир?
Davr Mobile 2.0 иловаси тўлиқ банк хизматларини смартфонингизда таклиф этади.
Янги, янгиланган функционал ва дизайн:
Ходимларнинг хулосалари:
«Davr Mobile 2.0 — бу ИТ жамоасининг бир неча ойлик тинимсиз меҳнатининг натижасидир», — дейди, Давр Банк маркетинг бўлими бошлиғи, Ан Александр. «Биз ишонамизки, мижозларимиз янги илованинг қулайлиги ва функционаллигига ўзлари баҳо беришади. Сабаби, бу иловага мижозларнинг сармоясини ва шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш мақсадида инновацион хавфсизлик технологиялари жорий этилган.
Биз зарур функцияларга тез ва осон киришни таъминлаш мақсадида интерфейсни соддалаштирдик ва банк бўлимини мобил иловамизга кўчириб ўтказишга ҳаракат қилдик».
Davr Mobile 2.0 иловасининг тақдимоти
Davr Bank мобил банкингни қулайлик, хавфсизлик ва инновацияларни янги даражасига кўтарувчи Davr Mobile 2.0 янги мобил иловасининг тақдимотини ўтказди.
Тақдимотда нималар бўлиб ўтди
Аввало, Davr Mobile 2.0 янги мобил иловасини ишлаб чиқишдаги асосий мақсад ошкор этилди.
Банк бошқарув раисининг ўринбосари Назаров С.С. молиявий хизматларни ривожлантириш учун рақамлаштиришнинг аҳамиятини таъкидлаб, табрик сўзи билан чиқиш қилдилар.
Шоҳрух Камолович Davr Mobile 2.0 иловасининг мақсадлари ва қадриятлари ҳақида сўзлаб берди. У илованинг замонавий фойдаланувчилар учун ноодатий ва бевосита заруратга айлантира оладиган асосий хусусиятларини ёритиб берди.
Банк бошқарув раисининг ўринбосари Назаров С.С. Давр Банкдаги янгиликлар ва рақамлаштириш соҳасидаги ютуқлар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтдилар. Шунингдек, банк ўз мижозларига қулай ва замонавий банк хизматларини тақдим этиш бўйича доимий ҳаракатда эканлигини таъкидладилар.
Расмий тақдимот тугагандан сўнг, меҳмонлар тақдимотда тавсифланган илова функцияларини ўз кўзлари билан кўриш ва интерактив инфокиосклар орқали илова билан ўзаро таъсир қилиш, шунингдек иловани ишлаб чиққан мутахассислар ва банк ходимларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Маркетинг бўлими бошлиғи Александр А.Л., Банк бошқарув раисининг ўринбосари Назаров С.С., Банк кенгаши аъзоси Мирзаятов М.М., Мобил иловаларни ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи Шоҳрух Камолович ва Катта IT лойиҳалар менежери Илҳом Хасанов
«Янги мобил иловани ишга тушириш – бу банкимизнинг динамик ривожланаётган тарихидаги муҳим қадам бўлиб, янгиликларга интилишимиз ва рақамли лидерликка эришиш йўлимиздаги янги босқичдир», — дейди Назаров Самаржон Сиддиқович.
Иловани қаердан юклаб олиш мумкин:
Davr Mobile 2.0 иловасини App store ёки Google play’дан юклаб олинг.
Davr Bank мижозларга инновацион ва қулай молиявий хизматлар тақдим этишга интилади. Умид қиламизки, Davr Mobile 2.0 кутилганидан ҳам яхшироқ ва молия бошқаруви аввалгидан ҳам осонроқ бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: