17:13 | 05.01.24
Яна 2 нафар шахс суд терговига тортилиб, судланувчилар сони 23 тага етган.
Bugun.uz маълумотларига кўра, 5 январ куни Тошкент шаҳар судида «Док-1 Макс» иши бўйича прокурорнинг қўшимча айблов хулосаси ўқиб эшиттирилган.
Маълум бўлишича, аввалги суд мажлисларида 21 нафар судланувчи иши кўрилган эди. ЖПКнинг 416-417 моддаларига асосан суд ажрими билан қўшимча тергов ўтказиш белгиланган. Шунга кўра, тергов органлари томонидан 2 нафар шахс суд терговига тортилиб, судланувчилар сони 23 тага етган.
Бундан ташқари 21 нафар судланувчининг 17 тасига алоҳида жиноят иши қўзғатилиб, бу иш ҳам судга тақдим қилинган. Иккита жиноят иши бир ишга бирлаштирилган.
Кейинги суд 10 январ куни ўз ишини давом эттиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи «Док-1 Макс» иши доирасида ҳибсга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: