20:39 | 21.05.24

                       

Лондондан Сингапурга учган самолёт кучли турбулентликка учради

Лондондан Сингапурга учган самолёт кучли турбулентликка учради. Хавфсизлик камарларини боғламаган йўловчи вафот этди (видео).

Singapore Airlines авиакомпаниясининг Лондондан Сингапурга парвоз қилган самолёти кучли турбулентлик ҳудудига тушиб қолиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, 30 киши жароҳатланган.

Маълум қилинишича, Boeing 777-300ER лайнери Бангкокка йўналтирилган ва маҳаллий вақт билан соат 15:45 да қўндирилган. Авиакомпания баёнотида айтилишича, SQ 321 рейси бортида 211 йўловчи ва экипажнинг 18 нафар аъзоси бўлган. Компания «қурбоннинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган».

Хабарда шунингдек, компания йўловчиларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун Таиланд ҳукумати билан ҳамкорлик қилаётгани ва зарарий қўшимча ёрдамлар кўрсатилиши учун Бангкокка гуруҳ юбораётгани айтилган. Таиланд ҳукумати Суварнабхуми аэропортига тез ёрдам машиналари ва қутқарувчилар бригадаларини йўллаган. Сингапур транспорт вазири Чи Ҳонг Тат ҳукумат йўловчилар ва уларнинг оилаларига ёрдам кўрсатишини маълум қилган.

«Мен Singapore Airlines авиакомпаниясининг Лондоннинг Ҳитроу аэропортидан Сингапурга учган SQ321 рейси бортидаги воқеа ҳақида хабар топиб, чуқур қайғудаман», — деб ёзган у.

Ҳозирча лайнер бортида айнан нима рўй бергани маълум эмас.

Парвоздаги турбулентлик (ҳавонинг гирдобсимон оқимига тушиб қолиш) — одатий ҳолат ва қоидага кўра, хавотирли эмас. Жиддий ҳодисалар, айниқса одам ўлими билан боғлиқ ҳолатлар жуда кам учрайди. Баъзида турбулентлик кузатиладиган ҳудудларни олдиндан билиш мумкин, бундай зонага кириб қолган самолётларнинг учувчилари бошқа самолётлардаги ҳамкасбларини унинг қаердалиги тўғрисида огоҳлантиради. Аммо баъзида турбулентлик кутилмаганда рўй беради ва экипаж унга тайёр бўлмаслиги мумкин.

Маълумот учун, Аэропорт расмийсининг айтишича, марҳум 73 ёшли Британия фуқароси бўлиб, у юрак хуружига учраган бўлиши мумкин, дея хабар беради Reuters. Етти киши бош жароҳати билан оғир яраланган, дея қўшимча қилди расмий.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: