15:11 | 21.05.24

                       

Тошкентдаги чорраҳани реконструкция қилиш муддати узайтирилди

«Вазиятни тўғри баҳолайсиз деган умиддамиз». Тошкентдаги чорраҳани реконструкция қилиш муддати узайтирилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчаларини ва чорраҳаларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани юзасидан қўшимча маълумот берди.

20 май куни Қорасарой кўчаси Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан А. Қодирий кўчаси билан кесишмасигача, ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланди. Шу сабабли, ишлар жорий йилнинг 26 майигача давом этади.

«Ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун жалб қилинган хизматлар ходимлари кечаю-кундуз ишлайди. Вазиятни тўғри баҳолайсиз деган умиддамиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: