13:38 | 21.05.24

                       

Юнусободда ниқоб тақиб дарахт кесганлар 5 суткага қамалди

Юнусободда ниқоб тақиб дарахт кесганлар 5 суткага қамалди. Шунингдек, улардан қарийб 30 миллион сўм ундириб олинган.

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги мактаб ёнида 16 апрелга ўтар кечаси номаълум шахслар томонидан 1 туп сафора дарахти давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида илдизи билан қўпориб ташланган эди. Пойтахт экология бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Суд қарорига кўра, ҳуқуқбузарлар Д.Э. ва А.А.  Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси ва 79-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилган. Айбдор Д.Э. га 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 8 миллион 500 минг сўм жарима жазоси тайинланган. А.А.га эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва 17 миллион сўм  жарима белгиланган.

Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳуқуқбузарлар Д.Э. ва А.А. дан Вазирлар Маҳкамасининг 464-сонли қарори 4-иловасига биноан ўсимлик дунёсига етказилган зарар учун 27 миллион 880 минг сўм ундириб олинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: