18:13 | 21.05.24
Қорақалпоғистондаги айрим меҳмонхоналарга ҳар бир хона учун 20 млн сўм субсидия берилади.
Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикасида меҳмонхона хизматларини ривожлантириш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан 3 юлдузлига айлантириладиган меҳмонхоналарга субсидия бериш тартиби белгиланмоқда.
Субсидия Қорақалпоғистон ҳудудида фаолият юритаётган, илгари юлдуз тоифасига эга бўлмаган ва 3 юлдузли тоифага айлантирилган меҳмонхоналарга берилади.
Субсидия миқдори – ҳар бир хона учун 20 млн сўм. Субсидияни олиш учун давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этиш лозим. Субсидияни тўлаб бериш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан 10 иш куни ичида маблағлар тадбиркорлик субъектининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
Субсидияни олган тадбиркорлик субъекти меҳмонхона хизматини кўрсатиши ҳамда юлдузли тоифани камида 5 йил мобайнида сақлаб туриши керак. Акс ҳолда, тадбиркорлик субъекти олган субсидия маблағларини қайтаришга мажбур (қайтариладиган маблағлар миқдори фаолиятни давомийлигидан келиб чиқиб аниқланади).
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: