14:12 | 21.05.24

                       

Умрага велосипедда кетган ўзбекистонлик эркакнинг сумкалари ўғирлаб кетилди

Умрага велосипедда кетган ўзбекистонлик эркакнинг сумкалари ўғирлаб кетилди. У буюмлари ва тегишли ҳужжатларини йўқотган.

Маккада умра сафарига борган ўзбекистонлик эркакнинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари бўлган сумкалари ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.

Маълумотларга кўра, Г.М. Саудия Арабистонига умра амалларни бажариш мақсадида борган турмуш ўртоғи А.Р. моддий томондан қийин аҳволда қолгани сабабли унга ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган.

Эркак Саудия Арабистонига умра амалларини бажариш мақсадида Ўзбекистондан 30 март куни велосипедда йўлга чиққан. У Ўзбекистондан Россияга, у ердан Грузияга борган. Грузия чегарачилари томонидан у келган жойига, Россияга қайтариб юборилган. Шундан сўнг А.Р. Владикавказ—Истанбул —Жидда йўналиши бўйича Саудия Арабистонига етиб келган.

Маккада бўлган вақтида унинг буюмлари ва тегишли ҳужжатлари солинган сумкалари ўғирлаб кетилган.

Бош консулхона вакиллари Маккадаги ўзбекистонлик фуқаролар ёрдамида А.Р.ни топишга эришди ва унга Ўзбекистонга қайтиш учун гувоҳнома расмийлаштирилди.

«Фаол ватандошлар кўмагида Мадина—Тошкент йўналишидаги авиақатновга чипта олиб берилди. Юртдошимиз 17 май куни соғ-саломат оиласи бағрига қайтди», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: