18:49 | 21.05.24
Иброҳим Раисий билан видолашув маросимига Ўзбекистон делегацияси ҳам боради.
Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида 22 май куни бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, делегацияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.
Эслатиб ўтамиз, Бортида Эрон Президенти бўлган вертолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилган эди. Бортда президентдан ташқари Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллаҳён ва Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошим бўлган. Иброҳим Раисий Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашувдан қайтаётган бўлган. Давлат раҳбарлари Арас дарёсидаги тўғон очилиши маросимида иштирок этган.
Кейинроқ Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлгани эълон қилинди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: