9:12 | 20.05.24

                       

Эрон президенти Раисий ҳалок бўлди

Эрон президенти Раисий ҳалок бўлди.

Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолётининг ҳалокатга учраши оқибатида барча йўловчилар ва экипаж аъзолари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Эрон Қизил ярим ой жамияти раҳбари Пир Ҳусайн Коливанд маълум қилди.

«Ҳалокатга учраган вертолётнинг жойлашуви аниқланганда, вертолётда тирик йўловчиларининг излари топилмади», — деди у IRIB телеканалида.

Аввалроқ Бортида Эрон Президенти бўлган вертолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берилган эди. Бортда президентдан ташқари Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллаҳён ва Шарқий Озарбайжон губернатори Оятуллоҳ ал-Ҳошим бўлган. Иброҳим Раисий Озарбайжон раҳбари Илҳом Алиев билан учрашувдан қайтаётган бўлган. Давлат раҳбарлари Арас дарёсидаги тўғон очилиши маросимида иштирок этган.

Маълумот учун, олий раҳнамо Ҳоманаийнинг розилиги билан президентнинг ваколатларини биринчи вице-президент Муҳаммад Мохбер ўз зиммасига олади. Эронда янги президентлик сайловлари 50 кун ичида ўтказилиши керак бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: