15:45 | 08.09.21

                       

Дубайда «самовий» боғ ва шаршара қурилди — фото

Объектлар бутунжаҳон «Expo 2020» кўргазмаси доирасида очилган

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтадиган бутунжаҳон «Expo 2020» кўргазмаси доирасида иккита диққатга сазовор жой, жумладан, «Water Feature» мусиқий шаршара ва «Garden in The Sky» боғи очилгани эълон қилинди. Бу ҳақда «Time out Dubai» хабар берди.

Фото: «Depositphotos»

Маълум қилинишича, мусиқий шаршара машҳур «Тахтлар ўйини» саундтреки муаллифи, бастакор Рамин Жавадий томонидан ёзилган мусиқада ҳаракатланади. Сув оқими вертикал деворлар бўйлаб 13 метр баландликдан тушади.

Фото: «Time out Dubai»

Таъкидланишича, «самовий» боғ ердан 55 метр баландликда жойлашган. Боғдан қаҳвахона, чиқиш саҳнаси, санъат буюмлари, болалар майдончаси ўрин олган. Бутунжаҳон «Expo 2020» кўргазмаси 2021 йил 1 октябрда очилади.

Фото: «Time out Dubai»

Катта ёшдагилар учун бир марталик чипта нархи 26 АҚШ долларини ташкил қилади. Шунингдек, ташриф буюрувчилар учун кўргазма бўлиб ўтадиган муддат, яъни 2021 йил 1 октябрдан 2022 йил 31 мартгача 6 ойлик чипта нархи 136 АҚШ доллар қилиб белгиланган.

Аввалроқ Данияда дунёдаги энг баланд қум қалъаси қурилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Хитойда 29 соатдан кам вақт ичида 10 қаватли бино қурилгани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: