10:37 | 06.03.24

                       

Экин майдонидан олинадиган даромад бўйича етакчи вилоят номи маълум бўлди

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида экин майдонидан энг кўп даромад олиниши маълум бўлди. Макроиқтисодий ва ҳудуддий тадқиқотлар институтига кўра, 2018-2022 йилларда бутун республика бўйича 1 гектар экин майдонидан олинадиган ўртача даромад 42,0 миллион сўмдан 46,5 миллион сўмга кўтарилди.

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини баҳолади.

2018-2022 йилларда республика бўйича умумий экин майдонлари 3 396,0 минг гектардан 3 353,3 минг гектарга ёки 1,3 фоизга қисқарган. Бу даврда кўп йиллик дов-дарахтлар майдонлари 432,5 минг гектардан 488,6 минг гектарга ёки 13,0 фоизга ошган.

Буғдой ва пахта экин майдонларини босқичма-босқич қисқартириш асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаб олинди. 2018-2022 йилларда умумий экин майдонларида буғдой ва пахта майдонларининг улуши 73,5 фоиздан 69,5 фоизга ёки 3,9 фоиз пунктига қисқарди.

2018-2022 йилларда республика бўйича пахта ҳосилдорлиги гектарига ўртача 21,0 центнердан 34,1 центнерга ёки 62,4 фоизга, буғдой ҳосилдорлиги 41,0 центнердан 47,2 центнерга ёки 15,1 фоизга ошди. Ушбу йилларда бутун республика бўйича 1 гектар экин майдонидан олинадиган ўртача даромад 42,0 миллион сўмдан 46,5 миллион сўмга кўтарилди.

Шу даврда 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромад Фарғона (24,5 фоиз), Наманган (20,2 фоиз), Қашқадарё (17,8 фоиз), Сирдарё (17,3 фоиз) ва Сурхондарё (15,8 фоиз) вилоятларида энг кўп ошди.

«Ўзбекистон-2030» Стратегиясида бир гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш белгиланган. Бу мақсадга эришиш учун гектаридан олинадиган ўртача даромадни 2022 йилдагига нисбатан 18,9 фоизга ошириш зарур (2022 йилда 4 205 АҚШ долларни ташкил этганди).

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: