11:15 | 02.04.24

                       

Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди

Экология вазирига янги ўринбосар тайинланди. У меҳнат фаолиятини 2017 йилда Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган.

Искандар Қутбиддинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Искандар Қутбиддинов 1995 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2017 йилда Тошкент давлат юридик университети ва 2023 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини (сиртқи) тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Адлия вазирлиги катта маслаҳатчиси лавозимида бошлаган.

2018–2021 йилларда Вазирлар Маҳкамасида, 2021 йилдан Ўзбекистон президенти администрациясида ишлаб келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: