12:40 | 09.05.23 4401

Европа Иттифоқи Ўзбекистонга нисбатан ҳам санкция қўллашни режалаштирмоқда

Санкциялар рўйхатидан, шунингдек, Гонконг, Арманистон ва БАА компаниялари ўрин олиши мумкин

Bloomberg Европа Иттифоқи «Россия ҳарбий-саноат мажмуасини Украинага қарши урушда қўллаб-қувватлаётган» бир қатор давлатларга санкциялар жорий қилиш масаласини кўриб чиқаётганини хабар қилмоқда. Рўйхатга Москва учун урушда фойдаланиладиган учувчисиз учиш аппаратлари етказиб бераётган бир неча Эрон ва Россия компаниялар киритилади ҳамда илк бор Хитой компанияларига нисбатан санкциялар қўлланади. Санкциялар Ўзбекистонга нисбатан ҳам қўлланиши мумкин. Ташаббуснинг дастлабки мақсади учинчи давлатларни Россияга ёрдам беришдан қайтаришдир.

Европа Иттифоқи маъмурияти Россияга қарши янги 11-санкция пакети доирасида айрим технологияларни экспорт қилишни ва маълум интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишни тақиқлашни кўриб чиқмоқда. Агентлик маълумотларига кўра, механизм тасдиқланса, ЕИ иккита рўйхат тузади – Россияга санкцияларни четлаб ўтишда ёрдам бераётган учинчи давлатлар ва етказиб бериш тақиқланган товарлар.

Иттифоқ аввал Россия урушда фойдаланиши мумкин бўлган товар ва технологияларни етказиб беришда гумон қилинаётган Хитой компанияларига нисбатан чоралар ишлаб чиқади. Бундан ташқари, санкциялар рўйхатига 35 га яқин тузулма, жумладан, Гонконг, Арманистон, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари компанияларини ҳам қўшилиши мумкин.

Чекловлар оммавий ахборот воситалари, жумладан RT Balkan ва Россия разведка ҳамжамиятини муҳим технология ва дастурий таъминот билан таъминлай оладиган IT-компанияларига ҳам таъсир қилиши керак.


Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистон бўйлаб 3 декабр куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

9:15 | 03.12.23 133
Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1704
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 1067
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 650
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 572
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1324