10:43 | 25.12.23

                       

Фарғонада криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, пробация ҳисобида турган шахслар қўлга олинди

Уларга жазо муддатини ўтамаганлиги сабабли суд томонидан қидирув эълон қилинганди.

Марғилон шаҳрида криминоген вазиятга салбий таъсир кўрсатувчи, пробация ҳисобида туриб, жазо муддатини ўтамаганлиги сабабли суд томонидан қидирув эълон қилинган шахслар қўлга олинган.

Фарғона вилояти ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида қуйидаги:

Мирзаев Мирзохид Комилович, 1988 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми, 122-моддаси 1-қисми билан судланган.

Олимов Абдумажид Хасанбой ўғли, 1998 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан судланган.

Юлдашев Азизбек Махмудович, 1989 йилда Марғилон шаҳрида туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмининг «б» банди судланган.

Умурзаков Жавлонбек Хайдарали ўғли, 1997 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми, 273-моддаси 2-қисми судланганлар ушланиб, тергов ҳибсхонасига юборилди.

Шунингдек, Эгамбердиев Муҳаммадсобиржон Шокиржон ўғли 1996 йилда туғилган, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси билан судланган.

 

Мадаминов Иномжон Исмаилжонович 1984 йилда туғилган, муқаддам Жиноят кодексининг 109-моддаси, 168-моддаси 1-қисми, 97-моддаси 1-қисми, 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан судланган.

Ҳозирда, М.Эгамбердиев ҳамда И.Мадаминовларни қидириб топиш юзасидан тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: