17:57 | 13.02.24

                       

Фарғонада 755 минг долларни четга ноқонуний олиб чиққанлар ушланди

Фарғонада 755 минг долларни четга ноқонуний олиб чиққан ва халқаро транспорт юк хатларини сохталаштириш йўли билан жами 3,7 миллиард сўм субсидия маблағларини ўзлаштирган шахслар қўлга олинди.

Фарғона вилоятида 755 минг долларни четга ноқонуний олиб чиқиб, 3,7 миллиард сўм субсидия маблағларини ўзлаштирганлар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.

Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Б.Э.» МЧЖ масъул шахслари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиб, МЧЖнинг экспорт маҳсулотларини ташишда транспорт хизматлари маҳаллий транспорт корхоналари томонидан кўрсатган бўлсада, «Э.I.» хорижий корхонаси билан транспорт хизмати кўрсатиш бўйича шартномалар тузишга эришган. Ушбу корхонага 755 минг АҚШ доллари ўтказиб, капитални четга ноқонуний олиб чиққан.

Шунингдек, халқаро транспорт юк хатларини сохталаштириш йўли билан жами 3,7 миллиард сўм субсидия маблағларини олишга эришиб, ушбу маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: