17:41 | 11.09.24

                       

Фарғонада эркак рулда ухлаб қолди

Фарғонада рулда ухлаб қолган эркак даҳшатли автоҳалокат содир этди (видео).

Ижтимоий тармоқларда 11 сентябрь куни Lacetti қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, бошқа машинага бориб урилгани акс этган видео тарқалди.

Мавжуд маълумотларга кўра, ЙТҲ Фарғона вилоятида содир бўлган. Lacetti ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган. Шундан сўнг у қарама-қарши йшлга чиқиб кетиб, Лабо автомобилига бориб урилган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ҳайдовчи жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: