16:00 | 23.09.21

                       

Фарғонада Тожикистон маблағи асосида янги боғча қурилди

Қўшни мамлакат қурилишга 420 минг доллар ажратган

Фарғона вилояти Риштон туманида Тожикистон ҳукумати ёрдамида қурилган болалар боғчаси очилади. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Риштон туманидаги Учариқ маҳалласида 200 ўринли мактабгача таълим муассасаси қурилиши ўз ниҳоясига етган. Қурилишга қўшни Тожикистон ҳукумати 420 минг доллар миқдорида маблағ ажратган.

Таъкидланишича, янги муассасанинг фойдаланишга топширилиши билан 50 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган. Бинонинг очилиш маросими 24 сентябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда Тожикистон фан ва таълим вазири Муҳаммадюсуф Имомзода бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда бурчакларга эга бўлмаган боғча қурилиши хабар қилинган. Шунингдек, Тошкент вилоятида «Имкон» мактабгача таълим ташкилоти очилиши ва Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотлари сони 4 йил ичида қанчага кўпайгани маълум қилинган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: