19:10 | 25.01.23

                       

ФВВ Ўзбекистондаги ёнғинни ўчириш учун Қирғизистондан сув олиб келинганига муносабат билдирди

Ўзбекистон ФВВ ёнғинни ўчириш учун энг яқин сув манбаи воқеа жойидан 150 метр узоқликда жойлашганини маълум қилди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида яшовчи фуқаронинг молхонасида юзага келган ёнғин қўшни давлатдан сув олиб  келиниб, ёнғин ўчирилганининг сабабини тушунтирди. Вазирлик Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида чегаравий тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилиш тўғрисида регламент мавжудлиги, ҳужжатга кўра, томонлар бундай вазиятларда бир-бирига ёрдам кўрсатиши кераклигини маълум қилган. Вазирлик шунингдек, Наманган вилоятининг Қирғизистон билан чегарадош қишлоғида содир бўлган ёнғинни ўчириш учун энг яқин сув манбаи воқеа жойидан 150 метр узоқликда жойлашганини тушунтирган.

Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати

Маълум қилинишича, шу сабабли қирғиз чегарачилари ўзбекистонлик ёнғин-қутқарув гуруҳига Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ҳудудидан оқиб ўтувчи канал сувидан фойдаланишга рухсат берган.

Фото: Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Чегара хизмати

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудида яшовчи фуқаронинг молхонасида юзага келган ёнғин қўшни давлатдан сув олиб келиниб ўчирилгани, чегарадош қишлоқ аҳолиси сувдан фойдалана олмагани сабабли қирғизистонлик чегарачилардан рухсат олиб, чегарани кесиб ўтиб, ўз вақтида кўрсатилган ёрдам сабабли ёнғин ўчиргани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: