10:15 | 01.05.24

                       

Тошкентдаги кўчалардан бири бир ойга ёпилди

Тошкентдаги кўчалардан бири бир ойга ёпилди. Ҳокимлик ахборот хизмати бунинг сабабини маълум қилди.

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Яшнобод тумани ҳокимлиги

Қайд этилишича, Яшнобод туманида оқова сув тизимини яхшилаш борасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 30 апрель санасидан тахминан бир ой муддатга «Катта Олмос» кўчасидан «Илғор» шоҳкўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилган.

Транспорт воситалари ҳаракати харитада кўрсатилган айланма йўли орқали амалга оширилади.

Аҳолимиздан келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз, — дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: