12:28 | 11.08.24

                       

Халқаро Олимпиада Қўмитаси Тожикистондан узр сўради

Халқаро Олимпиада Қўмитаси Тожикистондан узр сўради (видео).

Олимпиадада Тожикистон байроғи ўрнига Таиланд байроғи кўтарилгани учун узр сўралди.

Маълум қилинишича, Парижда бўлиб ўтган бокс бўйича эркаклар ўртасидаги 92 кг вазн тоифасидаги мусобақанинг медаллар топшириш маросимида Тожикистон байроғи ўрнига Таиланд байроғи кўтарилган. Тожикистонлик Давлат Болтаев ушбу мусобақада учинчи ўрин ва бронза медалини қўлга киритган эди.

Париж 2024 Давлат Болтаев, Тожикистон Миллий олимпия қўмитаси ва Тожикистон халқидан хатолик учун узр сўради.

Ҳозирда Париж 2024 бокс бўлими Давлат Болтаев ва Тожикистон учун қўшимча тақдирлаш маросимини ташкил қилиш устида ишламоқда.

Маълумотларга кўра, Давлат Болтаевга ўз медалини топшириш учун Чемпионлар боғига таклиф қилинган. У ерда Тожикистон байроғи кўтарилиши ва воқеа учун омма олдида узр сўралиши эълон қилинди.

Бундан ташқари, ХОҚ Тожикистон Президентидан келтирилган хатолик учун узр сўраган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: