1:56 | 07.12.22

                       

Ҳарбийларга табрик йўллаётган Зеленский, Париждаги қочқинлар лагери, сув остига ўрнатилган танк — 6 декабрь суратлари

Жаҳондаги энг сўнгги воқеаларни ўзида акс эттирган фотолар

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари куни муносабати билан ҳарбийларга видеотабрик йўлламоқда.

Фото: Reuters

Россия назорати остидаги ҳудудда Украина кучлари томонидан ўққа тутилиши натижасида шикастланган автомобилдан тутун ва аланга кўтарилмоқда.

Фото: PA 

Россиялик балет раққосаси «Шелкунчик» спектакли учун лаб бўёғини сурмоқда. Етти нафар профессионал рус балет раққосалари россиялик балетмейстер Слоу Акимгуэрееванинг назорати ва машғулотлари остида спектакль учун Дакарга боришди.

Фото: AFP/Getty Images

Болалар Париждаги давлат кенгаши биноси олдида қурилган вақтинчалик қочқинлар чодири лагерида ухлаяпти. 350 га яқин ҳамроҳсиз қочқин болалар доимий бошпана талаб қилиб, бино ташқарисида лагерь қурмоқда, ҳаво ҳарорати -3 даражага тушиб кетган.

Фото: Anadolu агентлиги/ Getty Images

Хитойнинг юқори лавозимли амалдорлари мамлакатнинг собиқ раҳбарларидан бири Цзян Цзэмин билан видолашув маросимида қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Ҳиндистон томонидан бошқариладиган Кашмирнинг Сринагар шаҳридаги боғда хазонларни ёқиб, кўмир тайёрлаётган киши.

Фото: AFP

Туркиянинг Анталия шаҳрида сув ости туризмини ривоҳлантириш учун ўрнатилган танк.

Фото: Anadolu агентлиги/ Getty Images

Меҳнаткашлар Ҳиндистоннинг Праяграж шаҳрида ҳар йили бўлиб ўтадиган Маг Мела ҳинд диний ярмаркасига тайёргарлик жараёнида Ганг дарёсида сузувчи понтонли кўприк қурмоқда.

Фото: AFP

Австрияда одамлар Авлиё Николай парадига тайёргарлик кўрмоқда. Бу байрам 2020 йилда UNESCO’нинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган.

Фото: AFP/Getty Images

Франция ғарбий қисмида жойлашган Лес-Ҳербиер шаҳридаги паррандахона. Мамлакатда ноябрь ойидан бери парранда гриппининг энг кенг тарқалган эпидемияларидан бирида 10 миллионга яқин ўрдак, товуқ ва бошқа паррандалар йўқ қилинди.

Фото: AFP

Қироллик балети Лондондаги Қироллик опера театрида «Шелкунчик» спектаклини намойиш қилмоқда.

Фото: Reuters

Буюк Британия ҳукумати идораси жойлашган Лондондаги Даунинг-стрит кўчаси 10-уй ёнидан ўтиб кетаётган тулки.

Фото: Reuters

Франциянинг Версаль ҳудудида юнон қуёш худоси Аполлон ҳайкали реставрация қилиш учун кран ёрдамида кўчирилмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: