13:11 | 21.01.24

                       

Ҳиндистондан Тошкентга учган самолёт Афғонистонда ҳалокатга учради – видео

Самолёт Ҳиндистондан Москвага учаётган бўлган ва Тошкент шаҳрида ёқилғи қуйиш мақсадида тўхтаб ўтиши керак бўлган.

«Толибон»нинг Бадахшондаги ахборот ва маданият бўлими раҳбари Забиҳуллоҳ Амирий Бадахшонда йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани ва ҳодисани текшириш учун минтақага гуруҳ юборилгани ҳақида маълумот берди.

Маълумотларига кўра, ҳалокатга учраган самолёт Ҳиндистондан Москвага учаётган бўлган ва Тошкент шаҳрида ёқилғи қуйиш мақсадида тўхтаб ўтиши керак бўлган. Самолёт «Газпромавиа»га тегишли Falcon 10B (RA-09011) бўлиб, унинг бортида 6 киши бўлгани айтилмоқда.

Falcon 10 1978 йилда Франциянинг Dassault Aviation компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Самолёт Athletic group МЧЖ ва хусусий шахсга тегишли бўлган.

Аввалроқ, телеграм каналларида Ҳиндистоннинг Гая шаҳридан ҳавога кўтарилган Газпромавиа Falcon 10B самолёти ғойиб бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: