19:48 | 17.12.23

                       

Хитой давлат амалдорларига iPhone сингари қиммат қурилмаларни тақиқлади

Ҳукумат уларга оддий телефон ишлатишни мажбурий қилиб қўйди.

Bloomberg Law Хитойнинг саккизта провинциясидаги давлат идораларида фаолият олиб борувчи расмийларига ҳукумат томонидан хорижий брендлар — АҚШнинг iPhone ҳамда Жанубий Кореянинг Samsung маҳсулотларидан фойдаланиш тақиқланганлигини ёзмоқда.

Хитой ҳукумати амалдорларидан маҳаллий компанияларнинг смартфон брендларидан фойдаланишни сўраган.

«Камида саккизта провинцияда, жумладан, ривожланган маҳаллий ҳудудлардаги бир нечта давлат фирмалари ва ҳукумат идоралари сўнгги бир ёки икки ой ичида ўз ходимларга маҳаллий брендларнигина ишлатишга кўрсатма беришди»,- дея ёзган нашр.

Нашрга кўра, Хитойда iPhone тақиқининг қанчалик кўплиги ва унинг қанчалик қатъий қўлланилиши ҳақида ҳалигача номаълум тафсилотлар мавжуд. Шунга қарамай, бундай тақиқ Apple ва Samsung каби бошқа хорижий технология компаниялари учун «катта муаммо» бўлиб қолмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: