22:39 | 22.11.23
Ўзбекистон ТИВ делегациясининг Гуанчжоуда бўлган бизнес-форумида келишувга эришилган.
Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида Гуанчжоу шаҳридаги «Conrad Guangzhou» меҳмонхонасида Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми бўлиб ўтди.
Форумда Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Хитойнинг «Hichain Supply Chain» компанияси президенти билан учрашув ўтказган.
Учрашувда компания билан ҳамкорликда Андижон, Навоий вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида янги логистика марказларини ташкил этиш режалари муҳокама этилган ва бу бўйича ҳамкорлик алоқаларини жадаллаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан тегишли меморандум имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Осиёда ишлаб чиқариш-логистика занжирини кучайтириш муҳимлигини айтганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: