23:39 | 22.01.24

                       

Хитой-Қирғизистон чегарасида содир бўлган 7 баллик зилзила Ўзбекистонда сезилди

Ер ости силкинишининг сезилиш кучи республиканинг тўртта ҳудудида кузатилди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Хитой-Қирғизистон чегарасида зилзила содир бўлди ва у Ўзбекистонда ҳам сезилди.

Айтилишича, зилзила бугун, 22 январ куни маҳаллий вақт билан соат 23:08 да (Гринвич бўйича 18:08да) да рўй берган. Ер ости силкинишининг магнитудаси – 7 баллни ташкил этган. Чуқурлик 15 километр бўлиб, зилзила эпицентри Тошкентдан 862 километр жануби-шарқда кузатилган.

Ер ости силкинишининг Ўзбекистондаги сезилиш кучи:

Андижон вилоятида 3-4 балл, 602 километр;
Фарғона вилоятида 3-4 балл, 656 километр;
Наманган вилоятида 3-4 балл, 657 километр;
Тошкент шаҳрида 3 балл, 862 километр.

Аввалроқ, Ўзбекистонда 3,4 магнитудали зилзила содир бўлгани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: