15:48 | 29.10.23
Унга маданият вазири ва Туризм қўмитаси раиси ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.
Аввалроқ Хитой маданият ва туризм вазири Ху Хепин Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берилганди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Ху Хепин Самарқанд шаҳридаги туризм объектлари билан танишмоқда.
Ху Хепин Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги делегация ҳамроҳлигида тарихий шаҳарнинг сайёҳлик жойлари – Улуғбек расадхонаси, «Афросиёб» музейи ҳамда Шоҳи-Зинда ансамбли билан танишган. Шу билан бирга, меҳмонларга маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев ҳам ҳамроҳлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ХХР делегациясининг ташрифидан мақсад «Бир макон – бир йўл» ташаббусининг 10 йиллигини нишонлашга бағишланган тадбирларда иштирок этишдан иборат.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: