13:37 | 19.12.23

                       

Хитойда кузатилган 6,2 магнитудали зилзила оқибатида юзлаб киши ҳалок бўлди

Шавкат Мирзиёев зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ХХР Раиси Си Цзинпинга ҳамдардлик йўллади.

Хитой шимоли-ғарбидаги Гансу ва Цинхай провинцияларида содир бўлган зилзила оқибатида 111 киши ҳалок бўлди. Sinxua ахборот агентлиги хабарига кўра, 19 декабрга ўтар кечаси Гансунинг Жишишан округида 6,2 магнитудали зилзила юз берган.

Фото: Sinxua

Қайд этилишича, ҳалок бўлганлардан ташқари айрим асосий инфратузилмалар, жумладан, сув таъминоти, электр энергияси, транспорт ва алоқа таъминотига зарар етган. Табиий офат зонасига 580 кишидан иборат ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар бригадаси жўнатилган.

ХХР раиси Си Цзинпин маҳаллий ҳокимиятларга қидирув-қутқарув ишларини тўлиқ йўлга қўйиш ва жабрланганларга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, иккиламчи салбий оқибатларнинг олдини олиш учун сейсмик шароит ва об-ҳаво ўзгаришларини яқиндан кузатиш бўйича топшириқ берган.

Гансу ва Цинхай музофотларида зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ХХР Раиси Си Цзинпинга ҳамдардлик йўллади. Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар шифо топишини тилаган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: