7:56 | 12.09.24
Хоразмда эркак ажрашганидан кейин хотининг сепларини қайтариб бермади. Келин нарсаларини МИБ орқали ундириб олди.
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди аёлнинг «Келинлик мулкларини ундириш ҳақида»ги даъво аризасини кўриб чиқиб, унинг бир қатор келинлик мулкларини эридан ундириб берилиши юзасидан қарор чиқаради. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати Bugun.uz’га хабар берди.
Суд ҳужжатида келин фойдасига эрижан унинг уйида сақланаётган 40 хил турдаги, жами 18 млн 330 минг сўмлик мулклар ундириб берилиши кўрсатиб ўтилган. Мазкур суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш юзасидан Мажбурий ижро бюроси Хива шаҳар бўлими ходимлари ижро ҳаракатларини олиб борган.
Натижада даъвогарнинг келинлик мулклари ундириб берилиши таъминланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: