21:19 | 09.08.24

                       

Хоразмда «свет»дан ноқонуний фойдаланган завод аниқланди

Хоразмда «свет»дан ноқонуний фойдаланган завод аниқланди. Ушбу завод давлатга 4,7 млрд зарар етказган.

Гурлан туманида 4,7 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган ғишт заводи аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда Гурлан туман электр таъминоти корхонаси масъул шахслари тармоққа уланиш аҳволини ўз вақтида ўрганмаганликлари оқибатида “Х.Ш.” МЧЖ раҳбари Э.С. ва бошқалар МЧЖ ғишт заводига ўрнатилган трансформаторининг кучланиш симларини тескари улаб, электр энергиясидан тижорат мақсадида ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига 4,7 млрд сўм зарар етказганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: