11:25 | 28.05.24

                       

Индира Мифтаҳова оғир жудоликка учради

Комик актриса Индира Мифтаҳова оғир жудоликка учради.

Комик актриса, блогер Индира Мифтаҳова онаси вафот этганини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифасида эълон қилди.

Унинг ёзишича, онаси 24 май, жума куни эрталаб вафот этган.

«Чумолига ҳам озор бермаган онам. Меҳрибонларим, онажоним жума куни эрталаб вафот этдилар. Ëмғир ёғди, жонлари узилди. Осмонлар йиғлади. Мозорга боришимизга қўёш чиқди. Ëришди», — деб ёзади актриса.

Шунингдек, у ўзининг аҳволи ҳақида гапирган.

«Мен яхшиман. Бегим ёнимдалар. Кореядан учиб келдилар ўша кунларда. Қани энди ҳамма қизларнинг беги шунақа меҳрли бўлиб, ҳаётидаги энг муҳим кунларда ёнида турса», — дейди Индира.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: