20:30 | 20.06.23

                       

Қирғизистондаги нефт базасида ёнғин содир бўлди

Ўт ўчирувчиларга ёрдам бериш учун поезд ҳам жўнатилган

Ижтимоий тармоқда Қирғизистон ҳудудида жойлашган ёқилғи шохобчаси ёнаётгани акс этган тасвирлар тарқади.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълумотларига кўра, Шопоков станцияси яқинидаги йирик ёнғин ёқилғи қуйиш шохобчасида эмас, балки, нефт базасида содир бўлган. Ёнғинни ўчиришга учта ўт ўчириш бригадаси ва тезкор штаб жалб қилинган.

Хабарларга кўра, ўт ўчирувчиларга ёрдам бериш учун ўт ўчириш поезди ҳам жўнатилган.

Қирғизистон темир йўли объектларида ёнғинлар қайд этилмаган. Компания ёнғинни ўчириш учун қўшимча восита сифатида ўт ўчириш поездини жўнатди, — деб хабар берди масъуллар.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: