17:45 | 25.03.24

                       

Канада ўзбекистонликлар учун 5 минг бўш иш ўрни таклиф этмоқда

Канадага 5 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари учун ваканция эълон қилди. Номзодлар 18-45 ёш атрофида бўлиши, айрим тилларни билиши керак. Иш ҳақи соатига 30 долларгача.

Канада ўзбекистонликлар учун 5 минг бўш иш ўрни таклиф этмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, Канада иш берувчилари билан эришилган келишувга кўра, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва техник соҳаларга фуқаролар ишга таклиф этилмоқда. Номзодларга қуйидаги йўналишларда иш берилади:

  • дурадгор;
  • пайвандчи;
  • электрик;
  • сантехник;
  • бетончи;
  • ойначи;
  • том ёпувчи;
  • пол қопламаларини ётқизиш бўйича ёрдамчи;
  • ўрмон хўжалиги ва бошқалар.

Қайд этилишича, ҳужжат топширмоқчи бўлганлар учун ҳам айрим талаблар мавжуд:

  • 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши;
  • инглиз, француз ёки испан тилларидан бирини билиши;
  • қурилиш касб-таълими мутахассислиги бўйича гувоҳнома, сертификат, диплом;
  • хорижга чиқиш паспорти.

Иш ҳақи соатига 12,5 доллардан 30 долларгача.