14:12 | 08.05.24

                       

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захиралари маълумотларини очиқлади

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро захираларининг янгиланган маълумотларини очиқлади. Олтин-валюта захиралари бир ойда қарийб 918 млн долларга ошди.

Марказий банк Ўзбекистоннинг халқаро валюта захираларига оид маълумотларни янгилади.

Маълум қилинишича, 1 май ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захиралари 35,1 млрд долларни ташкил қилди.

Апрел ойи давомида олтин захираларининг қиймати 25,37 млрд доллардан 26,53 млрд долларгача ошган. Ўз навбатида олтиннинг физик ҳажми ўзгаришсиз қолган – 11,5 млн троя унция.

Шунингдек, хорижий валюта захиралари қиймати 8,26 млрд доллардан 8,02 млрд долларгача қисқарган. Ҳисобот даврида Ўзбекистоннинг халқаро захиралари умумий ҳисобда қарийб 918 млн долларга кўпайган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ялпи халқаро захиралари 2024 йилнинг апрель ойида 0,9 миллиард долларга ошди. Хусусан, олтин нархининг 2207,0 доллардан 2314,8 долларгача кўтарилишининг таъсири +1,2 миллиард долларни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марказий банк эсдалик тангалари ва ўлчовли қуймаларнинг нархларини эълон қилган эди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: