22:12 | 09.04.24

                       

Масжидларда хавфсизликни таъминлашга қанча ходим жалб қилингани маълум бўлди

ИИВга кўра намоз ўқиладиган масжидларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жами 12 374 нафар ички ишлар органлари, 2771 нафар Миллий гвардия ва 2622 нафар ФВВ ходимлари ва ҳарбий хизматчилар жалб этилади.

Масжидларда жамоат хавфсизлигини таъминлаш учун қанча ходим жалб қилингани маълум бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Малълум бўлишича, масжидларда жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга жами 12 минг 374 нафар ички ишлар органлари, 2 минг 771 нафар Миллий гвардия ва 2 минг 622 нафар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ва ҳарбий хизматчилари жалб этилган.

Уларга хизматда фойдаланиш учун 7 минг 352 та алоқа ва 2 минг 433 та автотранспорт воситалари, 4 минг 845 та металлодетектор бириктирилди ҳамда 372 та хизмат итлари ажратилди. Шунингдек, республикадаги барча ЙПХ масканларининг иш фаолияти кучайтирилган тартибга ўтказилди.

Бевосита автомобиль йўлларига ёндош жойлашган масжидлар атрофидаги йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатини вақтинчалик чеклаш чоралари кўрилиб, фуқаролар ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳаракатларни содир этилишининг олдини олиш мақсадида, масжидларга кириш жойларда бетон ёки металл тўсиқлар ўрнатилган ҳолда, масжидлардан 150 метр узоқликда алоҳида автотураргоҳлар ташкил этилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: