11:05 | 14.12.24
Адлия вазирлиги медиа маҳсулотларни «маънавий экспертиза»дан ўтказишни жорий этиш тўғрисидаги қарорни бекор қилди.
Ижтимоий тармоқларда медиа маҳсулотларини «маънавий экспертиза»дан ўтказиш амалиёти жорий этилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Адлия вазирлиги ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, бундай қарор қонуний кучга эга эмаслигини маълум қилди.
Амалдаги қонунчиликка кўра, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига дахл қилувчи нормалар фақат Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган тақдирдагина кучга киради. «Маънавий экспертиза»дан ўтказиш ҳақидаги ҳужжат тегишли органлар томонидан бекор қилинган ва ижродан чиқарилган.
Республика Маънавият ва маърифат маркази мутахассислари медиа маҳсулотларнинг қонунийликка зид ҳолатлари аниқлансагина, уларни бартараф этиш бўйича ваколатли органларга фақат таклиф киритиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маданият вазири Озодбек Назарбеков санъаткорларнинг ижодий фаолияти устидан назоратни кучайтириш зарурлигини таъкидлаб, «цензурани халқ талаб қилмоқда» деб айтганди.