17:36 | 20.09.22

                       

Мексикада 7,5 балли зилзила рўй берди — видео

Ер ости силкинишлари оқибатида 1 миллиондан ортиқ одам электр таъминотисиз қолган

Мексика жануби-ғарбида юз берган 7,5 балли зилзила оқибатида бешта вилоятнинг 1 миллиондан ортиқ аҳолиси электр энергиясисиз қолди, деб хабар беради Bloomberg.

Фото: Getty Images

Қайд этилишича, 19 сентябрь кунги зилзила оқибатида савдо дўкони шифтининг қулаши оқибатида бир киши ҳалок бўлган. Яна бир фуқаро қишлоқ шифохонаси ойнасининг қулашидан жароҳат олган.

Кейинроқ бир неча соат ичида электр энергияси таъминоти 68 фоизга қайта тиклангани маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, зилзила Мексикада 1985 ҳамда 2017 йилларда содир бўлган ер ости силкинишлари кунида рўй берган. Фожиа муносабати билан Мексика шаҳарларида мемориал «тревога» сигналлари чалинган, бир неча соат ўтиб эса зилзиладан огоҳлантирувчи ҳақиқий сигналлар янграган. Зилзила кучи 7,5 баллни ташкил этган.

Аввалроқ Тайванда 7,2 балли зилзила қайд этилган, Қирғизистонда 4,6 балли зилзила содир бўлганди. Шунингдек, Эронда 6,1 балли зилзила юз берган, Афғонистонда эса 6,1 балли зилзила қурбонлари сони 1,5 мингга етгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: