13:41 | 05.05.24

                       

Наманганда ер қимирлади

Наманган вилоятида ер қимирлади

Наманган вилоятида 5 май куни соат 13:16 да  3,7 магнитудали зилзила қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум қилинишича, 14 километр чуқурликдаги зилзила эпицентри Косонсой туманида бўлган.

Зилзила кучи қуйидаги ҳудудларда сезилган:

  • Косонсой туманида 3 балл,
  • Янгиқўрғон туманида 2-3 балл,
  • Чортоқ туманида 2 балл,
  • Наманган шаҳрида 2 балл,
  • Тўрақўрғон туманида 2 балл.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: