10:36 | 23.12.23

                       

Миграция агентлиги Россия ва Украинадаги ўзбекистонлик мигрантларни огоҳлантирди

Ҳарбий ҳаракатлар авж олаётган Россия-Украина ҳудудларида ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда.

Россия ва Украина ўртасида давом этаётган ҳарбий ҳаракатларда ушбу мамлакатлар ерларида ишлаётган ва яшаётган Ўзбекистон фуқаролари билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги уларни огоҳликка чақирди.

«Россия ҳудудида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларидан Россия ва Украина ўртасидаги зиддиятли ҳудудларга ишлаш мақсадида бормасликни, ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмасликни сўраймиз», — дейилган хабарда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 154 ¹-моддасида чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга ёлланиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.

Аввалроқ, Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни норасмий курерлик хизматларида ишламасликка чақиргани ҳақда хабар берилганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: