22:14 | 29.01.24
2025 йилдан эътиборан ушбу маркадаги бензин тўхтатилиши бўйича Бош вазир топшириқ олди.
Бугун, 29 январ куни Шавкат Мирзиёев Бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан АI-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нефтнинг қимматлашиши Ўзбекистонда AI-80 вa AI-92 маркали бензинларнинг нархини ошириши ҳақда хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ёқилғи шохобчаларидаги АI-80 бензини машина двигателини ишдан чиқариши мумкинлиги маълум қилиниб, «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассиси ушбу маркадаги бензиннинг сифати ҳақида Bugun.uz’га маълумот берганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: