21:36 | 01.01.24
Бензин нархи салкам 1000 сўмга юқорилаган.
Ўзбекистондаги UNG ёқилғи қуйиш шохобчаларида АI-80 маркали бензиннинг нархи ошди. Ушбу нарх 2024 йилнинг 1 январ кунидан бошлаб кўтарилган.
Унга кўра, шу вақтгача 6050 сўмдан сотилаётган ушбу маркадаги бензин 750 сўмга қимматлади ва 6800 сўмни ташкил қилди. АI-92 маркали бензиннинг бир литри 10 минг 500 сўм ва АI-95 бензинининг бир литри эса 13 минг 900 сўмга баҳоланмоқда.
2023 йилнинг 31 декабр кунидан эътиборан республикада маҳаллий ишлаб чиқарилган АI-80 бензинига нисбатан акциз солиғининг нол ставкасини қўллаш бўйича вақтинчалик тартиб муддати тугади.
Аввалроқ, Фарғона водийси учун бензин ҳажми оширилгани ҳақда хабар берилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: