15:34 | 28.02.23 368

Ўзбекистонда 2023 йил охиригача Аи-80 бензини нархи ошмайдиган бўлди

Бу бўйича Президент қарори қабул қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган қарорга мувофиқ, импорт қилинадиган, маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ва тадбиркорлик субъектлари томонидан якуний истеъмолчиларга сотиладиган Аи-80 русумли автобензин маҳсулоти учун акциз солиғини «нол» ставкада қўллаш муддати 2023 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бу истеъмолчиларнинг нефт маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ҳамда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Президент қарори билан жорий этилган ва 2022 йил 10 декабрдан бошлаб амал қилаётган Аи-80 русумли автобензин учун акциз солиғини «нол» ставкада қўллашнинг амал қилиш муддати 2023 йил 1 март куни якунига етиши керак эди.


Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

Андижонда қалбаки, сифати кафолатланмаган дориларнинг савдо занжири аниқланди – видео

22:26 | 07.12.23 331
Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунларида қандай об-ҳаво кузатилиши эълон қилинди

20:36 | 07.12.23 735
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида казино рекламасининг борлиги аниқланди

19:00 | 07.12.23 1083
Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

Ўзбекистонда барча агрегаторлар ва такси хизматлари фискаллаштирилади

16:28 | 07.12.23 842
Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

Ўзбекистонда жадидлар мероси бўйича учрашув ўтказилади

15:40 | 07.12.23 454
«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

«Ўзгидромет» республиканинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфидан огоҳлантирди

14:04 | 07.12.23 942