15:34 | 09.08.24

                       

Мирзиёев Остонода Фахрий нишон билан тақдирланди

Мирзиёевга Остонода Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони топширилди (фото).

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишони билан тақдирланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, навбатдаги Маслаҳат учрашуви доирасида Шавкат Мирзиёевга минтақа давлатлари ўртасидаги дўстлик, қўшничилик ва ўзаро англашувни ривожлантиришдаги алоҳида хизматлари учун Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Фахрий нишонини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари Марказий Осиё етакчиларига миннатдорлик билдириб, ушбу юксак мукофот мамлакатларимизнинг минтақавий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашдаги умумий ютуқларининг эътирофи эканини таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Сиёсий ирода ва биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли бугун Марказий Осиё қўшничилик, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва барқарор тараққиёт маконига айланмоқда«», – деди Шавкат Мирзиёев ўз нутқида.

Мувофиқлаштирилган фаолият натижасида товар айирбошлаш ва инвестициялар ҳажми бир неча баробар кўпайди, кенг кўламли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда, чегараолди савдо ҳудудлари, қўшилган қиймат занжирлари, замонавий транспорт ва энергетика инфратузилмаси барпо этилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бирдамлик ва минтақавий ўзига хослик туйғуси тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Энг муҳими, ушбу ижобий ўзгаришларни минтақа мамлакатлари фуқаролари ўз кундалик ҳаётида ҳис қилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқаро субъектликнинг мустаҳкамланиши ва минтақанинг юқори жозибадорлиги туфайли Марказий Осиё иқтисодий фаоллик марказига, Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жанубни боғловчи транспорт-коммуникация кўпригига айланаётгани қайд этилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари муҳим ташаббус ва қарорларнинг тизимли равишда амалга оширилиши натижасида минтақа мамлакатларининг яқинлашув жараёни барқарор, изчил ва ортга қайтмас тус олганини алоҳида таъкидлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Якунда Шавкат Мирзиёев етакчиларга юксак мукофот учун яна бир бор миннатдорлик билдириб, Марказий Осиёни тинч ва фаровон ҳудудга айлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор мақсади бўлиб қолишини таъкидлади.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: