12:28 | 29.04.24

                       

Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди

Давлат раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Президент Шавкат Мирзиёев қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар берди.

Бугун 29 апрел куни давлат раҳбари Президент маслаҳатчилари, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.

Шунингдек, ушбу ҳафтада Президент III Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида иштирок этиши режалаштирилган.

 

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: