23:54 | 11.11.22

                       

Мисрдаги оқ айиқлар, соҳилдаги «пластик одам», рекордлар китобига киритилган «эластик» қиз — бугун суратлари

Жаҳондаги энг сўнгги воқеаларни ўзида акс эттирган фотолар

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Донбас вилоятининг фронт чизиғи яқинидаги қишлоғида маҳаллий аҳоли даладаги сўнгги картошкани йиғиб олмоқда.

Фото: AFP/Getty Images

Херсон вилоятида бир кун аввал россиялик ҳарбийлардан қайтариб олинган қишлоқда ота-онаси вафот этгани ҳақида эшитган украиналик киши.

Фото: Reuters

Киев шимолидаги қишлоқдаги сув босган ҳудуднинг кўриниши

Фото: AP Photo

Фаластинликлар Ғазо шаҳрида Фаластиннинг марҳум етакчиси Ёсир Арофат вафотининг 18 йиллигига бағишланган Фатҳ митингида қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Непалда Синдур Жатра фестивалини нишонлаётган одамлар.

Фото: SOPA/Shutterstock

Полшанинг Варшава шаҳрида Полша мустақиллигининг 104 йиллигига бағишланган Мустақиллик маршида қатнашаётган одамлар.

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг Дорсет ҳудудида Биринчи жаҳон уруши тугаб, сулҳ тузилган кун, 11 ноябрь муносабати билан икки дақиқалик сукут сақлаётган фахрий ҳарбийлар.

Фото: Getty Images

Буюк Британиядаги Миллий мемориалда сулҳ куни муносабати билан Биринчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтираётган бола.

Фото: PA

Президент Эммануэл Макрон Биринчи жаҳон уруши тугаши ҳақидаги сулҳ тузилган кун муносабати билан Парижда омма билан учрашди.

Фото: AFP/Getty Images

Тунислик мухлис Қатар пойтахти Доҳада жаҳон чемпионати кубоги нусхаси билан суратга тушмоқда.

Фото: Reuters

Хитойнинг Пекин шаҳридаги Рангли соябонлар инсталяцияси.

Фото: VCG/Getty Images

Флорида штатидаги Веро-Бич шаҳрида «Никол» тўфони ўтиб кетганидан сўнг ити билан айланиб юрган киши.

Фото: AP Photo

АҚШнинг Флорида штатидаги уй «Никол» тўфонидан сўнг.

Фото: Getty Images

Қочқинлар лагеридаги малилик аёллар.

Фото: AFP/Getty Images

Ҳимоя кийимидаги хитойлик шифокор маҳаллий аҳолининг Covid-19 вакцинаси билан эмланганлик ҳолатини текширмоқда.

Фото: Reuters

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Мисрдаги Cop27 конференциясида қутб айиқлари каби кийинган иқлим фаоллари норозилик намойиши ўтказмоқда

Фото: AFP/Getty Images

Болалар Сенегалнинг Дакар шаҳридаги ахлат ва пластмассалар билан тўлиб-тошган Ярах пляжида сайр қилаётганда, кўпчилик оддийгина «Пластик одам» деб атайдиган атроф-муҳит фаоли Модоу Фаллга ёрдамлашмоқда.

Фото: AP Photo

Ҳиндистоннинг Кашмир ҳудудидаги шаршарани томоша қилаётган сайёҳлар.

Фото: SOPA/Shutterstock

Австралиянинг Сидней шаҳридаги Опера театри хотира куни муносабати билан қизғалдоқ гуллари кўринишига кирди.

Фото: Reuters

Полшалик ҳайкалтарош Игор Миторажнинг юнон севги худоси Эрос ҳайкалининг бош қисми ичида турган киши.

Фото: Getty Images

«Кадис» ҳимоячиси Испания La Liga’си ўйинида «Реал Мадрид» футболчиси Винициус Жуниорни ушлаб қолишга уринмоқда.

Фото: EPA

Энг тез эгилувчан ҳолатга келиш бўйича мураккаб машқни бажаргани учун Гиннес рекордлари китобига киритилган буюк британиялик қиз ўзининг сертификати билан.

Фото: Reuters

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: