15:49 | 08.08.24

                       

Кўп қаватли уй қурувчи «Modern Techno» дарахтларни ёқиб юборди

Кўп қаватли уй қурувчи «Modern Techno» дарахтларни ёқиб юборди (фото).

Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати Мирзо Улуғбек туманида дарахтлар ёқилгани юзасидан маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати

Қайд этилишича, маъсуллар томонидан Мирзу Улуғбек туманида ўрганиш ишлари олиб борилган. Натижада, «Камолот» МФЙси 142 ва 144 уйлар оралиғидаги темир тунка тўсиқлар билан ўраб олинган ҳудудда ёнғин чиққанлиги аниқланган.

Фото: Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати

Ўрганиш давомида жами 69 туп дарахтлар шикастланганлиги, шундан 19 туп қимматбаҳо ва 50 туп кам қимматли дарахтлар эканлиги маълум бўлган.

Фото: Тошкент шаҳар Экология бошқармаси матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, ўраб олинган ҳудуд «Modern Techno» МЧЖга қарашли. Ҳудудга маъсул шахс воқеа жойига келмаганлиги сабабли, табиатга етказилган зарар ҳисобланиб, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга қонуний баҳо бериш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотларга юборилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: